Асанов формати
رفتن به کانال در Telegram
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

12 812
مشترکین
-1424 ساعت
-617 روز
-19030 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Супермен ва Фаластин
Супермен ҳақидаги янги фильмни кўрмаганлар, лекин кўришни режалаштирганлар ўқимасин — спойлер.
Хуллас, Жеймс Ганнинг шу йил чиққан "Супермен"ида бир лейтмотив бор: бой, технологик ривожланган Боравия давлати қўшниси — бироз қолоқ, анъанавий Жарханпурга бостириб кирмоқчи бўлади. Супермен, кейинчалик бошқа суперқаҳрамонлар бунга қаршилик кўрсатади.
Боравия қўшинларининг Жарханпур чегарасини босиб ўтиши кўпчиликка Исроил—Фаластин можаросини эслатиб юборди: бир тарафда — тиш-тирноғигача қуролланган аскарлар, танклар, бошқа тарафда — тош ва таёқ билан қуролланган одамлар, байроқ кўтариб турган болалар.
Бу ўхшашликка эътибор қаратгандим, кейин изланиб кўрсам — кўплар эътибор қаратган экан. Яқин Шарққа ихтисослашган Middle East Eye портали ҳам буни муҳокама қилди.
Исроилнинг Лос-Анжелесдаги бош консуллиги ҳам сезибди шекилли, Twitter'да #the_real_superheroes хештеги билан коллаж чиқарди. Унда Исроил аскарлари қуроллар фонида тасвирланган, яъни "бизнинг аскарларимиз ҳақиқий суперқаҳрамон" деган мессиж берилган.
Режиссёрнинг ўзи сценарий 7 октябрь ҳужумидан олдин тайёр бўлганини, у Яқин Шарқдаги воқеаларни назарда тутмаганини айтди. Лекин ҳамма ҳам унга ишонмаяпти — Яқин Шарқдаги можаролар кеча бошлангани йўқ, ўн йилликлардан буён давом этяпти. Ганн энг камида олдинги урушлардан илҳомланган бўлса керак.
@AsanovEldar
😁 27👍 10❤ 7🥴 4
Сурияда, хусусан, Сувайдадаги вазият юзасидан яхши тушунтирувчи мақола. Сурияда ҳали ҳам қабилавий иттифоқлар, этноконфессионал гуруҳлар кўп; улар алоҳида анклавларда яшайди, бир-бирига қўшилмайди, манфаатлар тўқнашганида эса қўлига қурол олади.
Бу мураккаб вазият ҳақида Михаил Магиднинг мақоласини ўқинг: Конфликт в Сувейде. Сирия погружается в кровавый хаос
@AsanovEldar
👍 7🤔 6❤ 2👌 1
02:14
Video unavailableShow in Telegram
15 да 1 имконият: Ҳар бир ғоя — эътиборда
Бугун Ўзбекистон ёш муҳандислари учун “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” танловининг якуний босқичи бошланди.
Энг катта фарқ — ҳакамлар ёндошувида
Бу сафар нафақат иштирокчилар, балки ҳакамлар ҳайъати ҳам танловнинг асосий ютуғига айланди. Ҳар бир соҳа бўйича кучли, тажрибали ва фидойи мутахассислар жалб этилди. Улар ҳар бир иштирокчига алоҳида ёндошмоқда, лойиҳаларни синчиклаб ўрганмоқда, саволлар бериб, имконият ва салоҳиятни аниқламоқда.
Танлов давом этмоқда. Ғолиблар аниқланади. Аммо асосий ютуқ — бу ёшларнинг ўз устида ишлагани, ижод қилгани ва фикрини бемалол ҳимоя қила олаётгани.
Реклама
IMG_5451.MP411.72 MB
🔥 5👍 4🗿 2❤ 1
Компьютер ўйнаган ҳар бир одамнинг севимли ўйинлари бор. Бу ўйинлар йиллар давомида муҳокама қилинади, уларнинг изидан янги жанрлар пайдо бўлади.
Аммо ҳар бир ёрқин муваффақият ортида катта даъволар ва улкан сармоя билан бошланган, аммо якунда кутилмаган барбодликка учраган ўйинлар ҳам ётади.
Нега бундай бўлади? Нима учун баъзи ўйинлар муваффақиятсизликка учрайди?
Кибер.Уз жамоаси янги видеосида мана шу саволга жавоб топишга ҳаракат қилади: https://youtu.be/TTyo3Myjsfc?si=Gdd1bkssXLodjUKf
👍 7🔥 4❤ 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) молибденни энг замонавий усулларда — гидрометаллургик ва пирометаллургик йўллар билан чуқур қайта ишлайди, ноёб металлар асосидаги қаттиқ қотишмалар ва уларга мос саноат ускуналарини ишлаб чиқаради. Энди эса ТМК Халқаро молибден уюшмаси (IMOA) таркибида. Ўзбекистон Марказий Осиё бўйича биринчилардан бўлиб бундай нуфузли уюшма аъзоси бўлди.
Бу аъзолик қандай имкониятлар эшигини очади?
- молибден бўйича етакчи глобал экспертлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик;
- бозор динамикаси ва технологик янгиликлардан биринчи бўлиб хабардорлик;
- илмий-тадқиқот лойиҳаларида ҳамкорлик ва техник тажриба алмашинуви;
- янги бозорлар, янги истиқболлар, янги инновациялар сари йўл.
Маълумот учун, ТМК Халқаро вольфрам уюшмаси, Европа графит ва углерод материаллари уюшмаси ва Камёб ер металлари саноати уюшмасининг ҳам тўлақонли аъзоси ҳисобланади.
Реклама
👍 9❤ 4🔥 2⚡ 1
Баъзида канални титкилаб, олдин ёзган постларимни қарайман. Шунда бир нарсага эътибор қиламан — 2019-2020 йилларда ёзган постларим анча самимий, қандайдир соддалик бор, ҳаётийлик бор; қолаверса, ижтимоий танқид, муаммоларга бағишланган постлар, фикрлар ҳозиргидан кўпроқ.
Бунинг сабаби нима деб ўйлаб қоламан. Ўйлаб, ўйимнинг охирига ета олмайман. Назаримда, сабаб битта эмас. Ўйлаганларим мана бу:
- вақт ўтиши билан одам, унинг фикрлаши, қарашлари ўзгариб бориши табиий; менда ҳам шундай ўзгаришлар бўлган ва бўляпти;
- қолаверса, одам улғаяди, муаммолари, иши, атрофидаги одамлар, жамиятдаги вазият ўзгариб боради, одам шунга мослашиб боради; мен ҳам улғайганман, муаммоларим ўзгарган, машғулотларим, қизиқишларим ўзгарган; етти йил олдин ижтимоий муаммоларга кўпроқ дуч келган бўлсам, ҳозир олдингига нисбатан молиявий аҳволим, карьерам, табиийки, анча яхши; шундай экан, камроқ нолишим, камроқ танқид қилишим ҳам шу билан боғлиқ бўлиши мумкин;
- ўзбек медиасида цензура кучайгани бор гап — мен ҳам беихтиёр бунга мослашганман, ўзимни қайсидир мавзуларда чеклаганман, нимадир мавзуда ёзиш хавфли ёки бефойда деб топганман; олдин том маънода медиа ходими эдим, бугун эса асосий ишим, машғулотим, даромадим бошқа, мени медиа билан мана шу канал ва Qurultoy боғлаб туради, аммо бу иккисини журналистика ёки ижтимоий блоггинг деб бўлмайди;
- жамиятнинг ўзи ҳам ўзгарган — етти-саккиз йил олдинги фаоллик, руҳланиш, зиёлиларнинг мулоқот қуришга ҳаракати, назаримда, йўқ; бунинг ўрнига қутблашув бор — бир-бирини эшитмайдиган, алоҳида ахборий дунёларида яшайдиган, эшитса ҳам, мулоқот қилмайдиган, кўпроқ ўзаро эътироз билдирадиган зиёлилар гуруҳлари ёки интернет фойдаланувчилари сегментлари бор; Каримовдан кейинги илк йиллар романтикаси кетди;
- юқоридагининг ортидан келиб чиққан ҳафсала пир бўлиши — илгари ўзимни бутун жамият муаммоларига дахлдор кўрган бўлсам, ҳозир торроқ қатлам, кўпинча ҳатто ўзим, ўз оилам миқёсида қарашга мойилман;
- шунчаки бандлик — иш кўп, ташвиш кўп, бола-чақа бор, шунчаки каналда олдингидай фаол бўлишга, ҳар бир постга қалбимнинг бир бўлагини жойлашга вақтим, кайфиятим бўлмайди доим ҳам; бунинг ўрнига тавсиялар билан чекланаман.
Хуллас, касб тақозоси билан жамият ичида юрадиган, ўзи ҳам ҳар куни ҳаммага таниш муаммоларга дуч келадиган журналист эдим, ҳозир муаммолари ўзгарган (янги босқичга чиққан), қарашлари бироз ўзгарган, медиа билан алоқалари оз қолган бир олим-тадқиқотчи, маълум бир соҳа экспертиман.
Лекин ушбу каналга кетган меҳнат, берилган меҳр, бу канал орқали келган манфаат, ўзига яраша аудитория, обрў, имиж ва ҳоказолар унга ҳаётимдаги энг қадрли ва муваффақиятли лойиҳалардан бири мақомини беради. Шунинг учун, соҳам ўзгарадими, касбим ўзгарадими, вақтими бўлмайдими, нима бўлишидан қатъи назар, шу каналга вақт ажратишга, фикрларимни, фикр бўлмаганида аудиториямга қизиқ маълумот ва тавсияларни ёзиб боришга ҳаракат қиламан. Яна қанча вақт куч тополаман бунга, билмадим, лекин куч топгунча давом этаман. Бу каналдаги овозим олдингидай самимий, фаол, долзарб эмасдир, лекин менинг овозим. Ўз устида кўп ишлаган, глобал фикрлашга, катта ишлар қилишга интилган, режалар қурган, режаларининг ярмидан кўпи амалга ошмаган, руҳан толиққан, ҳаракатланишга куч, тўхташга журъат топа олмаётган, лекин умидини йўқотмаган бир инсоннинг овози.
@AsanovEldar
👍 101❤ 27🔥 10😁 2
Бир неча ой муқаддам Ўзбекистонда бирданига синофобия тўлқини кўтарилган эди. "Хитойликлар кўпайиб кетди, ерларимизни сотволяпти" деган ваҳима ортидан. Аммо ўзбек интернетида яна бир фобия бор, у ҳақда кўп гапирилмайди — юдофобия. Яъни яҳудийларга нисбатан нафрат ёки қўрқув.
Бу фобиянинг сабаби тушунарли — Ғазодаги уруш ва қирғин. Чуқурроқ сабабларга қарасак, "яҳудийлар айёр халқ, дунёни бошқаради" каби стереотиплар фақат ўзбек жамиятида эмас, бутун дунёда бор.
Яқин Шарқда уруш тинмаётган бир пайтда бутун бошли жамиятларни юдофобияда айблаб ўтириш унча тўғри бўлмаса керак. Лекин узоқ истиқболда бу яхши оқибатларга олиб келмайди. Уруш ва адоват шахслар, ҳатто давлатлар ўртасидаги муносабатлардан халқлар ўртасига кўчиши адоват асрлаб давом этишига олиб келади.
Бир нарсани унутмайлик: кимдир "ўзбеклар ёмон халқ" деса, "ёмон халқлар бўлмайди, ёмон одамлар бўлади" деб жавоб берамиз. Яҳудийлар орасида ҳам яхши ва ёмон одамлар бор.
Яҳудийлар ичида, масалан, Исроил давлатини тан олмайдиган, Фаластинни ёқлайдиган жуда катта гуруҳлар бор. Исроилда яшаб турган аҳоли орасида муроса йўлини хоҳлайдиганлар жуда кўп. Қолаверса, жуда, жуда кўп яҳудийлар сиёсатдан қатъи назар шунчаки тинч-тотув яшашни хоҳлайди. Яҳудийлар ва фаластинликлар ўртасида ўтказилган сўровномалар натижаларини кўрганман — уларда кўпчилик келишиб, икки давлат тузиб, тинч яшаш фикрини ёқлаган.
@AsanovEldar
👍 81❤ 14🕊 10👏 5
Россиялик меҳмонларимни айлантириб, бир нарсани ўйлаб қолдим. Ўзбекистонда яшаб турганимиз учун кўп нарсага унча эътибор қаратмаймиз, одатий бўлиб қолади. Лекин аслида ажойиб нарсаларимиз кўп.
Масалан, маданиятимиз жудаям ўзига хос. Тўғри, кимдир кўчманчимиз дейди, кимдир ўтроқмиз дейди; қўшнилардан бири сенинг кўчманчи маданиятинг аслида меники дейди, бошқаси ўтроқ маданиятинг меники дейди; лекин кимники бўлишидан қатъи назар, бизда шулар бирлашиб, жуда бой ва чиройли маданият ҳосил қилган. Бутун Марказий Осиёнинг кичик бир моделимиз десак ҳам бўлаверади.
Тошкентда эски ўтроқ ҳунармандчилик маҳаллалари билан шундоқ қўшни кўчманчилик атрибутлари — қази, қимиз, ўтов анъанаси яшаб тургани зўр-ку. Бу либосда, мусиқада, овқатда акс этади. Кўчманчи овқатнинг ҳам, ўтроқ овқатнинг ҳам энг зўрини бизда қилишади.
Самарқандда, Бухорода тожикча, Тошкент четида қозоқча, Нукусда қорақалпоқча гурунглар қулоғингга чалинади, маданият қишлоқдан қишлоққа ўзгариб боради, лекин бу хилма-хиллик фарқ эмас, мозаика ҳосил қилади. Ҳаммаси умумий ўзбек маданияти эканини, ҳаммасига кўзимиз ўрганганини, ўзимизники деб билишимизни ҳис қиласан. "У буники, бу меники" деб ажратиш йўқ, ҳаммаси умумий.
@AsanovEldar
👍 147❤ 47💯 15🔥 10
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Диққат ва эътиборга ички ва ташқи омиллар таъсир қилади. Ички омиллар — қизиқиш, мотивация, ҳиссий ҳолат, кайфият ва тажриба бўлса, ташқи омиллар — ёруғлик, товуш, янгилик, ҳаракат ва объектнинг жойлашуви. Диққатни бошқариш учун бу омилларни ҳисобга олиш муҳим.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq
video_2025-07-18_23-28-25.mp47.23 MB
👍 6❤ 2🥴 1
01:05
Video unavailableShow in Telegram
Ўрта даромадни тушунишдаги энг муҳим нарса — стандарт четланиш
Деярли ҳар куни инсонларга оид қандайдир статистика ҳақида ўқиймиз, лекин аслида улар нимани англатади?
Иқтисодий тадқиқотчи Дийдор Бердиқиличев билан Сигма подкастнинг сонини кўрсангиз, статистикани яхшироқ тушунишни бошлайсиз.
Айниқса талабаларга кўриш тавсия қилинади:
https://youtu.be/ZuntsZwsrtc?si=3lJGN29VIp0nze8s
IMG_6208.MP412.83 MB
❤ 10👍 7👎 2🙏 2
Photo unavailableShow in Telegram
ТМКдан Марказий Осиёда илк экологик технология
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) таркибидаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи экологик хавфсизлик учун Марказий Осиё бўйича биринчи замонавий технология жорий этиб, мазкур технология асосида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Бу қандай технология?
Авваллари молибден маҳсулотини аммиакли сув ва кислоталар билан ювиш орқали ишлаб чиқаришда аммиак буғлари ҳавога тарқалиши кузатиларди. Бу эса экологик хавф туғдирарди. Янги технология натижасида эса, завод мутахассислари янги, уч босқичли содали ечим асосида ишлайдиган технологияни жорий қилди. Энди молибден хомашёси сода эритмаси билан ишқорланади, барча жараёнлар ёпиқ тизимда амалга оширилади.
Бу қандай афзалликлар беради?
Аммиак буғлари атмосферага чиқмайди. Бу айни дамда экологик хавфларнинг олдини олишда катта ютуқ ҳисобланади. Ҳавога ташланадиган чиқиндилар миқдори кескин камайди. Жараёнлар хавфсиз ва экологик тоза муҳитда ўтади. Ёпиқ технологик жараён нафақат чиқиндиларни камайтиради, балки ишлаб чиқариш муҳитини инсон саломатлиги учун хавфсиз ҳолга келтиради.
Реклама
👍 7❤ 5🤔 3⚡ 1
Умуман, бир-икки ҳафта бандлигимда анча яхши контент чиқибди. Фикр йўқлигида тавсия қилиб қўяй.
Hoshiya подкастининг янги меҳмонлари — АҚШда истиқомат қилган 100 ёшли ватандошимиз Жўрақори Бўтакўз, шунингдек, манбашунос олима Ҳилола Назирова. Иккита яхши суҳбатдошни битта суҳбатга жалб қилиш яхши, лекин иккиси билан ҳам алоҳида суҳбат қилиш мумкин — мавзу кўп.
Мавзулар диққатга сазовор, хусусан, менинг аудиториямга қизиқ. Албатта кўринг.
Линк: https://www.youtube.com/watch?v=EYNlIQ--8C4&ab_channel=Hoshiya
PS: канал олтитагина подкаст чиқариб, салкам 34 минг обуначи тўплабди. Qurultoy энди 41,5 минг бўлди. ( Сирини сўрасам, айтишмаяпти.
@AsanovEldar
👍 10🔥 8😁 6👏 4
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Рим империяси бир кунда қулагани йўқ. Бу жараён асрлар давомида ички заифликлар билан чуқурлашди. Марказий ҳокимият заифлашар, вилоятлар ўз ҳолига ташлаб қўйилар эди. Ёлланма қўшинлар империяни ҳимоя қилиш ўрнига, сиёсий босим воситасига айланганди. Аҳоли солиқдан эзилиб, қуллар сони эркин фуқароларникидан кўпайиб борарди, иқтисод таназзулга юз тутган эди.
Ушбу видеода сиз Рим қулашининг чуқур илдизлари ва тарихий сабоқларини ўрганишингиз мумкин: https://youtu.be/3Lnh2lJ5-k8?si=3fBvFillBQS4r05M
ATILLA ZA KADR_2.mp47.88 MB
⚡ 11👍 4❤ 2👏 2
Ўтган йил "Уч қаҳрамон" фильмининг ёпиқ намойиши ҳақида ёзгандим. Фильм онлайн платформаларга чиқибди. Масалан, YouTube'да бор. Кўрмаганлар бўлса, кўринглар албатта.
Фильмда талай камчиликлар бор, лекин ютуқли томонлариям кўп. Энг асосийси — ўзбек, балки Марказий Осиё кинематографи учун камёб бўлган тўлақонли мураккаб экшн фильми.
Ютуқли томонларидан: анчайин яхши ўйланган душман образи; тўғрироғи, глобал душман образи. Яъни қандайдир катта жиноий ҳаракат бор ва унинг мақсадлари, кўлами кўрсатилган. Кичкина банда билан жанжал бўлмаётгани тайин.
Бундан ташқари, салбий қаҳрамонлар яхши чиққан (актёрларнинг хизмати катта бунда албатта). Зафар Алимов (Муҳаммад Али) ёвуз даҳо кўринишида, унинг жияни кўчадан юқорига кўтарила олмаётган эркатой кўринишида; айниқса Жалил (Улуғбек Қодиров) образи анча кучли ва зиддиятли чиққан.
Бош қаҳрамонлар ҳам яхши ўйнаган. Ўрталарида муайян кимё бор — қандай танишиб, дўстлашиб кетганлари яхши кўрсатилган. Экшн саҳналар охиригача нафас кесган, яъни ярим сўзда, осон тугаб қолмаган; техник қийинчиликлар туфайли бизда кўпинча экшн саҳналарини осон ёпворишади, бу ерда эса охирги сониягача нима бўлишини кутасан.
Кўзимга ташланган яққол камчиликлардан техник масалалар ва тасодифий учрашувлар кўзимга ташланди. Лекин умуман томоша қилса арзийдиган қизиқарли фильм чиққан, айниқса ўзбек киноси учун анча яхши олға қадам деб баҳолайман.
@AsanovEldar
👍 49👎 12😁 7🔥 4
02:48
Video unavailableShow in Telegram
Телефон бор, интернет бор, планшет бор… Лекин бола ҳаётда адашиб қоляпти. Сабаби — сифатли таълим йўқ.
Кунлик овқат билан ҳаётни тўлдириб бўлмайди. Болага ҳам фикр, ҳам дунёқараш, ҳам салоҳият керак.
Маънавият ва маърифат маркази шу ҳақда тиниқ, жонли ролик чиқарибди. Кўринг. Ҳар бир сатрда бола келажаги бор.
#yangiruhiyat
@AsanovEldar
IMG_1581.MP459.36 MB
👍 41❤ 11😁 7🔥 5
01:05
Video unavailableShow in Telegram
Тугунлар учун алгоритмлар — тугунларни автоматик тарзда аниқлаш, таснифлаш ёки солиштириш учун яратилган ҳисоблаш усуллари.
Масалан, компьютер тугун проекциясини олади ва унинг инвариантларини — полиномлар, кесишишлар сони ёки гуруҳ тузилмасини ҳисоблайди. Бу маълумотлар ёрдамида алгоритм тугунни бошқа тугунлар билан солиштиради ва улар эквивалентми, йўқми, аниқлайди.
Бундай алгоритмлар тугунлар назариясини амалий соҳаларга — биология, кимё, криптография ва физика каби йўналишларга қўллашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, улар математик тадқиқотларни автоматлашти.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/74-__wAbkTA?si=o2nMo_Pe3G91pxRC
video_2025-07-16_13-24-07.mp422.55 MB
👍 7😁 4❤ 1
Qurultoy'нинг охиргидан битта олдинги сонини кўрдингизми? Унда Олимжон ака Давлатов билан Жалолиддин Румий ҳақида гаплашдик.
Румий мен энг ёқтирган шоирлардан бири. Илгари каналда ҳам кўп ёзганман. Унинг шеърлари чиройли бўлишдан ташқари, ниҳоятда чуқур маъноларга эга. Ана шу маънолар ҳақида ҳам гаплашдик, битта байт, битта ҳикоят ортида қанча маънолар чиқди.
@AsanovEldar
👍 26❤ 8🔥 8🥴 1
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Генри Годдард — америкалик психолог. У 1900-йилларда IQ тестларини АҚШга олиб кирган ва ақл даражасини ўлчаш бўйича ишлари билан машҳур.
У француз психологи Байн тестини инглиз тилига таржима қилиб, уни IQ тести сифатида мактабларга ва тиббиёт муассасаларига татбиқ қилган. Афсуски, Годдард айрим фикрлари билан танқидга ҳам учраган, чунки у IQ натижаларидан одамларни тоифалаш ёки чеклаш учун фойдаланган.
Умуман олганда, у IQ тестларини оммалаштиришга катта ҳисса қўшган, аммо бу тестлардан нотўғри фойдаланишнинг хавфини ҳам кўрсатган тарихий шахс.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/dhPIabOxqcI?si=JHJpS7Ew0zozkVzM
video_2025-07-12_20-14-41.mp417.72 MB
👍 18👎 10❤ 8🥰 2
Кеча менинг бир ёпиқ гуруҳдаги суҳбатимдан скриншотлар тарқалиб, турли нотўғри талқинлар бўлибди. Шу муносабат билан мен жамоатчиликдан узр сўрайман. Илк китоблар чоп этилиши ҳақида эълон қилингандан сўнг, турли эътирозлар бўлди. Улар орасида жуда асослилари бор. Лекин айрим ҳолатларда менинг шахсиятимга нисбатан эътироз, ҳатто ҳақорат ҳолатлари бўлди. Бу эса менга ҳам эмоционал томондан ёмон таъсир қилди. Скриншотдаги сўзлар мана шу салбий эмоциялар ортидан ёзилган бўлиб, жамоатчиликка, кенг оммага айтилмаган эди. Мен бошқача талқин бўлганидан, ҳаммага нисбатан тушунишганидан афсусдаман ва узр сўрайман. Контекстдан юлиниб, бошқача талқин қилингани албатта мени оқламайди. Ҳиссиётга берилиб, ўзимни назорат қила олмаганим менинг хатоим ва бунинг устида албатта ишлайман, камчиликларни тузатишга ва совуққон ёндашишга ҳаракат қиламан.
1000KITOB лойиҳаси доирасида чоп этилаётган китоблар сифати бўйича танқид ва таклифларга келсак. Аввало жамоатчилик китоб масаласида бунақа фаол экани китобхон сифатида мени хурсанд қилади. Китобларда босмахона танлаш Ўзбекистон қонунчилиг асосида танловда, очиқ тарзда, тендер платформасида ўтказилди, унда Ўзбекистоннинг кўплаб босмахоналари иштирок этди ва қўйилган талаблар бўйича энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган номзод ғолиб бўлди. "Ўзбекистон" нашриёти бугунги кунда танлов ғолиби сифатида китобларни чоп этиш устида ишламоқда. "Ўзбекистон" нашриёти юртимизда энг тажрибали нашриётлардан бири бўлиб, улар болаларимиз учун дарсликлардан тортиб, давлат раҳбарининг китобларигача чоп этиб келади.
Бизнинг асосий талаб қоғоз грамми, босма сифати бўйича оригинал инглиз тилидаги китоблар билан бир хил бўлган китоблар чоп этиш ҳисобланади.
Охирги йилларда ноширлик ва босма ишида яратилган имкониятлар туфайли Ўзбекистонда сифатли нашриёт ва босмахоналар сони кўпайди. Ҳозирда босмахоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам кўп ишлар қилинган, масалан, босмахона учун техник жиҳозлар импорти солиқлардан озод қилинган. Нашриётларга лицензия бекор қилинган, соҳа ривожланмоқда, давлат турли лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. 1000KITOB лойиҳасининг кўзлаган мақсадлардан бири улар билан ҳамкорлик қилиб, сифатни янада оширишга ҳисса қўшишдир. Шу боис биз сифат талабларини қўйиб, жараённи назорат қилиб бормоқдамиз. Чоп этилган китоблар оригинали билан бир хил сифатда чиқишини таъминлаш асосий вазифаларимиздан бири. Танқидларга сабаб бўлган китоблар сигнал версияси бўлиб, бир нусхада принтерда чоп этилган. Асосий жиҳозлар фақатгина катта ҳажмда чоп этилади. Жамоатчилик фаоллари, соҳа мутахассисларининг китоблар сифатига беэътибор эмаслиги бизни хурсанд қилади. Китоблар тўлиқ чоп этилганида, жамоатчиликда уларни оригинал билан солиштириш имконияти бўлади.
Шахсан ўзим бир китобхон сифатида, бир соҳа вакили сифатида жамоатчиликнинг қизиқишидан қувондим. Албатта барча таклифлар ва танқидлар инобатга олиниб, ишимизни яхшилашга, сифатни ошириб боришга ҳаракат қиламиз.
Сўзим сўнгида тарқатилган гапларим учун яна бир бор узр сўрайман. Бу сўзлар зинҳор кенг жамоатчиликка, китобхон оммага нисбат ишлатилмаган эди. Қолаверса, юқорида айтганимдек, хатоларимни тан олиб, улар устида ишлаб, ҳиссиётга берилмасликка, шахсий муносабатни лойиҳа ишига аралаштирмасликка ҳаракат қиламан.
@AsanovEldar
😢 139👍 120❤ 30🔥 18
