PORTAL24 | Расмий канал
رفتن به کانال در Telegram
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

84 908
مشترکین
-42724 ساعت
-2 1567 روز
-7 80430 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Полша нобиометрик паспортга эга россияликларни мамлакатга киритмaйди
Еврокомиссия расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Полша Россиянинг биометрик чипга эга бўлмаган хорижий паспортларини тан олишни тўхтатади. Бундай паспортга эга россияликлар Полшага киритилмайди. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб Полша биометрик чипсиз дипломатик ва хизмат паспортларини ҳам тан олмайди. 2025 йилга келиб, бир неча Европа давлатлари биометрик чипсиз паспортга эга россияликларни ўз ҳудудига киритишни тўхтатган, айрим ҳолларда яшаш рухсатномасига эгалар учун истиснолар мавжуд. Бу давлатлар қаторига Литва, Латвия, Эстония, Франсия, Чехия, Дания ва Исландия киради. 2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу рўйхатга Руминия ва Германия ҳам қўшилиши кутилмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Россиядан келаётган машинадан катта миқдорда наркотик топилди
“Навоий” чегара божхона постида Қозоғистон орқали Россиядан келаётган автомашина текширилиб, ундан 2 кг 300 грамм мефедрон синтетик наркотик моддаси аниқланди. Наркотик автоэҳтиёт қисм — узатмалар қутиси ичига яширилган бўлган. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилди. Машинани бошқарган фуқаро ва наркотикни қабул қилиб олган шахс қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан контрабанда ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда фирибгарликнинг янги усули пайдо бўлди
Фирибгарлар номаълум рақам қўнғироқ қилиб, жим туради ва сизнинг «алло» ёки «ҳа» деб жавоб беришингизни кутади. Шу қисқа овоз ёзиб олинади. Кейин бу овоз сунъий интеллект ёрдамида кўчирилиб, яқинларингизга қўнғироқ қилиш ёки биометрик хизматларда сизнинг номингиздан фойдаланиш учун ишлатилиши мумкин. Фирибгарлар шундай йўл билан пул сўрашади ёки шахсингизни сохта овоз билан “тасдиқлашга” уринишади. Нима қилиш керак? Номаълум рақамга «ҳа», «алло» деманг; Қўнғироқ жим бўлса — узиб қўйинг. Овоз орқали пул сўрашса, албатта қайта текширинг.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Депутатларнинг сири очилди: улар қонундан ташқари 41 трлн сўм харажатни "яширинча" тасдиқлаган
Энг қизиғи, бу масала Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, аммо йиғилиш жонли эфирсиз, жамоатчилик ва ОАВ назоратидан четда ўтган.
Маълум бўлишича, давлат органлари ва ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлари амалда қонунда белгиланган меъёрдан қарийб 41 трлн сўмга (14,5 фоиз) ошиб кетган. Энг жиддий жиҳати — бу маблағлар аввал сарфланиб, кейин эса постфактум, яъни орқага қараб қонунга киритиб қўйилган. Бу масала Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, аммо йиғилиш жонли эфирсиз, жамоатчилик ва ОАВ назоратидан четда ўтган. Натижада миллиардлаб сўмлик қонундан ташқари харажатлар депутатлар томонидан деярли яширин тарзда легаллаштирилган. Бундай амалиёт парламент назорати, бюджет интизоми ва очиқлик принципларига жиддий путур етказади. Чунки бундай ҳолат жавобгарликни сусайтиради ва келгусида ҳам қонундан ташқари сарф-харажатлар учун хавфли прецедент яратади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
نمایش همه...
6,1 2.mp41.21 MB
6,1 1.mp46.27 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда автобусда йўловчига тегажоғлик қилган эркак 3 суткага қамалди
Иш ҳужжатларига кўра, воқеа 17 декабрь куни 99-сонли автобусда содир бўлган. Қашқадарё вилоятида туғилган 51 ёшли эркак йўловчининг орқасидан ушлаб, унга нисбатан жинсий ҳаракатлар содир этган. Суд мажлисида айбланувчи айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирди ва енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Суд эркакни МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Воқеа пойтахтнинг Яккасарой туманида содир бўлган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Тадбиркорларнинг 1,5 млрд сўмлик жарималар бекор қилинди
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида автомобиль транспортида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга нисбатан қўлланилган 1,5 миллиард сўмдан ортиқ молиявий жарималар бекор қилинди. Аниқланишича, назорат органлари томонидан автотранспорт воситасининг лицензия варақасисиз ҳаракатланиши лицензиясиз фаолият сифатида нотўғри баҳоланган. Ваколатли идораларга киритилган тақдимнома асосида 10 дан ортиқ иш қайта кўриб чиқилиб, тадбиркорлар ҳуқуқлари тикланди. Шунингдек, бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Пойтахтда “Қорбоболар паради” — Янги йил шодиёнаси бошланмоқда!
Янги йил шукуҳи кезаётган айни кунларда Миллий гвардия ҳарбий оркестр жамоалари томонидан пойтахтимиз бўйлаб 26 декабрь куни анъанавий “Қорбоболар паради” ташкил этилади. Қорбобо кийимидаги оркестр жамоалари қуйидаги йўналишлар бўйлаб жонли мусиқий чиқишлар билан ҳаракатланади: 19:00 — Амир Темур хиёбонидан Марказий Янги йил арчаси томон, сайлгоҳ бўйлаб; 20:30 — “Magic City” мажмуасида асосий кириш жойидан Янги йил арчаси йўналиши бўйлаб; 21:30 — “Tashkent City Mall”дан “Tashkent City” сайлгоҳи ҳудудидаги Янги йил арчаси томон. Ёрқин таассуротлар, байрамона кайфият ва жонли мусиқага бой ушбу томошани ўтказиб юборманг!Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
3.61 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тожикистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси отишмада қурбонлар борлигини айтмоқда. Хусусан, Тожикистон томондан икки офицер ҳалок бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, бир нафар тожик аскари ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Афғонистон томони эса беш нафар контрабанда аъзосининг ҳалок бўлганини, бири эса қўлга олинганини айтмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Лотерея ўрнига малака: АҚШ ишчи визасини бериш тартибини ўзгартирмоқда
АҚШ маъмурияти H-1B ишчи визаларини беришда тасодифий лотерея тизимидан воз кечиб, асосий эътиборни номзодларнинг профессионал маҳорати ҳамда таклиф этилаётган иш ҳақи миқдорига қаратишни режалаштирмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Якутияда ҳарорат −56° гача тушди
Бу айни пайтда Ер юзидаги энг паст кўрсаткич. Mаълумотларга кўра, Тикси қишлоғида аҳоли уч кундан бери аномал совуқга қарши курашмоқда — кучли бўрон сабаб мактаблар ва болалар боғчалари ёпилган. Яқин кунларда синоптиклар ҳарорат −60° гача тушишини прогноз қилмоқда — қор уйларнинг кириш эшикларини ҳам кўмиб қўймоқда. Одамлар ўзининг кўп қаватли уйларидан чиқолмай қолишган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
2025-12-24 17.05.14.mp43.11 MB
2025-12-24 17.05.02.mp44.81 MB
2025-12-24 17.05.06.mp45.57 MB
2025-12-24 17.07.17.mp44.62 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ижтимоий хавфли аҳволда бўлган болалар кўчада қолмайди
Улар учун махсус имтиёз ва квоталар жорий этилмоқда.
Кўпинча оғир вазиятдаги болалар жамиятдан ажралиб қолади. Янги стратегия айнан шундай болаларни ҳаётга қайтаришга ёрдам беради. Нималар ўзгаради? Таълимда имтиёз: ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар учун коллеж ва техникумларга киришда 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади. Улар имтиҳонсиз, йўлланма асосида қабул қилинади. «Меҳрли оила» хизмати: фарзанди билан тил топиша олмаётган ота-оналар учун «оилавий терапия» ва психологик хизматлар бепул кўрсатилади. Платформа: 2026 йил 1 апрелга қадар хавф остидаги болалар ва зўравонликка мойил шахслар ҳақида ягона электрон база ишга тушади. Бу ўзгаришлар жамиятга аниқ сигнал бермоқда: болалик — дахлсиз ҳудуд. Эндиликда «оилавий иш» ёки «тарбия услуби» деган важлар билан зўравонликни оқлаб бўлмайди. Ҳар бир бола давлатнинг қатъий ҳимоясида бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
“Эпштейн иши”га доир файллар орасидан Трамп бир аёлни зўрлагани ҳақидаги маълумот топилди
"Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар орасида 2020 йилда ФҚБга қилинган қўнғироқнинг стенограммаси аниқланган. Исми сир тутилган гувоҳ зўрлаш ҳолати ҳақида хабар берган ва унда Доналд Трампни айблаган", дея ёзмоқда The Insider нашри. Маълумотларга кўра, 2000 йил январида ўша аёл вафот этган. Унинг бошида жиддий жароҳатлар аниқланган бўлиб, жасад топилган жойни кўздан кечирган полиция ходимлари бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини истисно этишини айтишган. Шунга қарамай, суд-тиббий экспертиза хулосасида айнан ўз жонига қасд қилган деган қарор чиқарилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Россияда бир нечта портлашлардан сўнг кема ёниб кетди
Кема “Борская судоремонт компанияси”га тегишли бўлган. Ҳодиса юзасидан расмий идоралар ҳозирча изоҳ бермаган, воқеа сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Яна бир Россия кемаси Жанубий Кореянинг Пусан портида ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган. Жанубий Корея расмийлари ҳодиса бўйича терговни бошлаган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
21.mp41.04 MB
22.mp42.85 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди
"Ал Насср"нинг 40 ёшли ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Нужума курортидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди. Португалияликнинг янги кўчмас мулки жойлашган Қизил денгиздаги орол Саудия Арабистонининг материк қисмидан 20 км дан ортиқ масофада жойлашган. Оролга фақат сув транспорти орқали етиб бориш мумкин. Португалиялик харидни ушбу жой билан чуқур боғлиқлик ҳис қилгани билан изоҳлади. "Биринчи ташрифданоқ Жоржина ва мен ушбу орол ҳамда ҳайратланарли табиий гўзаллик билан чуқур боғлиқликни ҳис қилдик. Бу биз хотиржамлик ва ҳаловат топадиган жой", – деди Роналду.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Республикамизнинг айрим туманларида қор ёғади
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Зеленский Рождество арафасида номаълум шахсга ўлим тилади
Бугун, 24 декабрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский католик Рождествоси муносабати билан мамлакат аҳолисига видеомурожаат йўллади. Чиқиши давомида у исмини очиқ айтмаган бир шахсга ўлим тилади. UNIAN нашри ёзишича, Зеленский баёнотида россияликларни «худосизлар» деб атаган, шунингдек, номи тилга олинмаган бир кишининг ўлимини тилаган. Нашр талқинига кўра, Зеленский бу сўзлари билан Россия Президенти Владимир Путинни назарда тутган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
2.mp42.10 MB
Photo unavailableShow in Telegram
2026 йил байрамларида дам олиш кунлари аниқ бўлди
2026 йилда кўплаб байрамларда ҳам 3 ёки 4 кунлик кетма-кет дам олиш кунлари бўлади: — Янги йилда 5 кун, — 8 Март байрамида 3 кун, — Наврўз байрамида 3 кун (Рамазон ҳайити ҳам шу кунларга тўғри келиши кутиляпти), — 9 майда 3 кун, — Қурбон ҳайитида (май охири) 4 кун, — Мустақиллик байрамида 4 кун, — 2027 йилги Янги йил байрамида эса 4 кун дам олиш кунлари бўлиши кутилмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
