PORTAL24 | Расмий канал
Kanalga Telegram’da o‘tish
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

84 693
Obunachilar
-42724 soatlar
-2 1567 kunlar
-7 80430 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати жорий этилади
Ҳукуматнинг 819-сон қарори (24.12.2025 й.) билан ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши шарт. Ходимлар учун кириш ва иш жойидаги йўл-йўриқлар, стажировка, билим текшируви ҳамда биринчи ёрдам бўйича ўқувлар ўтказилади. Ҳар йили 20 январгача ЯММТ ИДАКга меҳнат шароити, имтиёз ва компенсациялар, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари ҳақида маълумот киритилади. Ташкилотларда маъмурий-жамоатчилик назорати 3 босқичда амалга оширилади: цех/бригада, бўлим/участка ва умумий ташкилот даражасида.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Андижон шаҳридаги автобусларда ҳам нақд пул билан тўлов қилиш бекор қилинади
2026 йил 1 январдан бошлаб Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга ошириши мумкин. Йўловчиларга тўловни банк карталари, мобил иловалар, АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш тавсия қилинмоқда. Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш учун бевосита бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш зарур бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Бразилияда келажак иқлимини тақлид қиладиган «ўрмон вақт машинаси» ишга туширилди
Унинг ёрдамида олимлар табиатнинг ўзгаришларга реакциясини улар содир бўлишидан олдинроқ ўрганишлари мумкин бўлади. Ушбу тизим олтита улкан ҳалқасимон иншоотдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири Амазонка ўрмонларидаги 50-70 та дарахтни қамраб олади. Уларнинг учтаси ўз ҳудудларига 2050 йилга прогноз қилинган иқлимни моделлаштириш учун юқори миқдордаги CО₂ ни юборади, қолган учтаси эса таққослаш мақсадида ҳозирги шароитни сақлаб туради. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
17.71 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб юборган судялар ишдан олинди
Бугун Президентнинг фармойиши билан лавозимидан озод қилинган судьяларнинг ишдан олиниш сабаблари ҳам очиқланди. Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Муҳтарама Турғунова, шунингдек, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Муроджон Мирзажонов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод қилинди. Уларнинг судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Судялар олий кенгаши матбуот хизмати Kun.uz’га тасдиқлашича, бу истеъфолар Акмал Шукуров иши билан боғлиқ.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
11 ойда Ўзбекистонга туристлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 фоизга ошган. Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар: ➖ Қирғиз Республикаси – 3 млн нафар; ➖ Қозоғистон – 2,5 млн нафар; ➖ Тожикистон – 2,5 млн нафар; ➖ Россия – 923,8 минг нафар; ➖ Афғонистон – 429,4 минг нафар; ➖ Туркманистон – 341,4 минг нафар; ➖ Хитой – 250,5 минг нафар; ➖ Туркия – 161,9 минг нафар; ➖ Ҳиндистон – 73,4 минг нафар; ➖ Корея Республикаси – 44,1 минг нафар.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Хитой автоэкспортида янги қоидалар — Ўзбекистон бозорига таъсир қилади
2026 йилдан Хитой автомобиль экспорт қоидаларини кескин ўзгартиради. Энди фақат 180 кундан кам рўйхатда турган авто “янги” ҳисобланади ва экспорт фақат ишлаб чиқарувчининг расмий рухсати билан амалга оширилади. Бу қарор арзон, деярли янги, аммо кафолатсиз автомобиллар экспортини чеклашга қаратилган. Натижада ҳужжатлаштириш мураккаблашади, етказиб бериш узаяди ва нархлар ошиши мумкин. Мутахассислар 2026 йилдан Ўзбекистонга Хитой автоимпорти қисқариши эҳтимолини истисно қилмаяпти. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Полша нобиометрик паспортга эга россияликларни мамлакатга киритмaйди
Еврокомиссия расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Полша Россиянинг биометрик чипга эга бўлмаган хорижий паспортларини тан олишни тўхтатади. Бундай паспортга эга россияликлар Полшага киритилмайди. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб Полша биометрик чипсиз дипломатик ва хизмат паспортларини ҳам тан олмайди. 2025 йилга келиб, бир неча Европа давлатлари биометрик чипсиз паспортга эга россияликларни ўз ҳудудига киритишни тўхтатган, айрим ҳолларда яшаш рухсатномасига эгалар учун истиснолар мавжуд. Бу давлатлар қаторига Литва, Латвия, Эстония, Франсия, Чехия, Дания ва Исландия киради. 2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу рўйхатга Руминия ва Германия ҳам қўшилиши кутилмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Россиядан келаётган машинадан катта миқдорда наркотик топилди
“Навоий” чегара божхона постида Қозоғистон орқали Россиядан келаётган автомашина текширилиб, ундан 2 кг 300 грамм мефедрон синтетик наркотик моддаси аниқланди. Наркотик автоэҳтиёт қисм — узатмалар қутиси ичига яширилган бўлган. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилди. Машинани бошқарган фуқаро ва наркотикни қабул қилиб олган шахс қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан контрабанда ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда фирибгарликнинг янги усули пайдо бўлди
Фирибгарлар номаълум рақам қўнғироқ қилиб, жим туради ва сизнинг «алло» ёки «ҳа» деб жавоб беришингизни кутади. Шу қисқа овоз ёзиб олинади. Кейин бу овоз сунъий интеллект ёрдамида кўчирилиб, яқинларингизга қўнғироқ қилиш ёки биометрик хизматларда сизнинг номингиздан фойдаланиш учун ишлатилиши мумкин. Фирибгарлар шундай йўл билан пул сўрашади ёки шахсингизни сохта овоз билан “тасдиқлашга” уринишади. Нима қилиш керак? Номаълум рақамга «ҳа», «алло» деманг; Қўнғироқ жим бўлса — узиб қўйинг. Овоз орқали пул сўрашса, албатта қайта текширинг.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Депутатларнинг сири очилди: улар қонундан ташқари 41 трлн сўм харажатни "яширинча" тасдиқлаган
Энг қизиғи, бу масала Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, аммо йиғилиш жонли эфирсиз, жамоатчилик ва ОАВ назоратидан четда ўтган.
Маълум бўлишича, давлат органлари ва ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлари амалда қонунда белгиланган меъёрдан қарийб 41 трлн сўмга (14,5 фоиз) ошиб кетган. Энг жиддий жиҳати — бу маблағлар аввал сарфланиб, кейин эса постфактум, яъни орқага қараб қонунга киритиб қўйилган. Бу масала Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, аммо йиғилиш жонли эфирсиз, жамоатчилик ва ОАВ назоратидан четда ўтган. Натижада миллиардлаб сўмлик қонундан ташқари харажатлар депутатлар томонидан деярли яширин тарзда легаллаштирилган. Бундай амалиёт парламент назорати, бюджет интизоми ва очиқлик принципларига жиддий путур етказади. Чунки бундай ҳолат жавобгарликни сусайтиради ва келгусида ҳам қонундан ташқари сарф-харажатлар учун хавфли прецедент яратади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Hammasini ko'rsatish...
6,1 2.mp41.21 MB
6,1 1.mp46.27 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда автобусда йўловчига тегажоғлик қилган эркак 3 суткага қамалди
Иш ҳужжатларига кўра, воқеа 17 декабрь куни 99-сонли автобусда содир бўлган. Қашқадарё вилоятида туғилган 51 ёшли эркак йўловчининг орқасидан ушлаб, унга нисбатан жинсий ҳаракатлар содир этган. Суд мажлисида айбланувчи айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирди ва енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Суд эркакни МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Воқеа пойтахтнинг Яккасарой туманида содир бўлган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Тадбиркорларнинг 1,5 млрд сўмлик жарималар бекор қилинди
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида автомобиль транспортида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга нисбатан қўлланилган 1,5 миллиард сўмдан ортиқ молиявий жарималар бекор қилинди. Аниқланишича, назорат органлари томонидан автотранспорт воситасининг лицензия варақасисиз ҳаракатланиши лицензиясиз фаолият сифатида нотўғри баҳоланган. Ваколатли идораларга киритилган тақдимнома асосида 10 дан ортиқ иш қайта кўриб чиқилиб, тадбиркорлар ҳуқуқлари тикланди. Шунингдек, бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Пойтахтда “Қорбоболар паради” — Янги йил шодиёнаси бошланмоқда!
Янги йил шукуҳи кезаётган айни кунларда Миллий гвардия ҳарбий оркестр жамоалари томонидан пойтахтимиз бўйлаб 26 декабрь куни анъанавий “Қорбоболар паради” ташкил этилади. Қорбобо кийимидаги оркестр жамоалари қуйидаги йўналишлар бўйлаб жонли мусиқий чиқишлар билан ҳаракатланади: 19:00 — Амир Темур хиёбонидан Марказий Янги йил арчаси томон, сайлгоҳ бўйлаб; 20:30 — “Magic City” мажмуасида асосий кириш жойидан Янги йил арчаси йўналиши бўйлаб; 21:30 — “Tashkent City Mall”дан “Tashkent City” сайлгоҳи ҳудудидаги Янги йил арчаси томон. Ёрқин таассуротлар, байрамона кайфият ва жонли мусиқага бой ушбу томошани ўтказиб юборманг!Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
3.61 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тожикистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси отишмада қурбонлар борлигини айтмоқда. Хусусан, Тожикистон томондан икки офицер ҳалок бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, бир нафар тожик аскари ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Афғонистон томони эса беш нафар контрабанда аъзосининг ҳалок бўлганини, бири эса қўлга олинганини айтмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Лотерея ўрнига малака: АҚШ ишчи визасини бериш тартибини ўзгартирмоқда
АҚШ маъмурияти H-1B ишчи визаларини беришда тасодифий лотерея тизимидан воз кечиб, асосий эътиборни номзодларнинг профессионал маҳорати ҳамда таклиф этилаётган иш ҳақи миқдорига қаратишни режалаштирмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Якутияда ҳарорат −56° гача тушди
Бу айни пайтда Ер юзидаги энг паст кўрсаткич. Mаълумотларга кўра, Тикси қишлоғида аҳоли уч кундан бери аномал совуқга қарши курашмоқда — кучли бўрон сабаб мактаблар ва болалар боғчалари ёпилган. Яқин кунларда синоптиклар ҳарорат −60° гача тушишини прогноз қилмоқда — қор уйларнинг кириш эшикларини ҳам кўмиб қўймоқда. Одамлар ўзининг кўп қаватли уйларидан чиқолмай қолишган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
2025-12-24 17.05.14.mp43.11 MB
2025-12-24 17.05.02.mp44.81 MB
2025-12-24 17.05.06.mp45.57 MB
2025-12-24 17.07.17.mp44.62 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Ижтимоий хавфли аҳволда бўлган болалар кўчада қолмайди
Улар учун махсус имтиёз ва квоталар жорий этилмоқда.
Кўпинча оғир вазиятдаги болалар жамиятдан ажралиб қолади. Янги стратегия айнан шундай болаларни ҳаётга қайтаришга ёрдам беради. Нималар ўзгаради? Таълимда имтиёз: ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар учун коллеж ва техникумларга киришда 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади. Улар имтиҳонсиз, йўлланма асосида қабул қилинади. «Меҳрли оила» хизмати: фарзанди билан тил топиша олмаётган ота-оналар учун «оилавий терапия» ва психологик хизматлар бепул кўрсатилади. Платформа: 2026 йил 1 апрелга қадар хавф остидаги болалар ва зўравонликка мойил шахслар ҳақида ягона электрон база ишга тушади. Бу ўзгаришлар жамиятга аниқ сигнал бермоқда: болалик — дахлсиз ҳудуд. Эндиликда «оилавий иш» ёки «тарбия услуби» деган важлар билан зўравонликни оқлаб бўлмайди. Ҳар бир бола давлатнинг қатъий ҳимоясида бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
