uk
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
84 908
Підписники
-42724 години
-2 1567 днів
-7 80430 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
11 ойда Ўзбекистонга туристлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 фоизга ошган. Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар: ➖ Қирғиз Республикаси – 3 млн нафар; ➖ Қозоғистон – 2,5 млн нафар; ➖ Тожикистон – 2,5 млн нафар; ➖ Россия – 923,8 минг нафар; ➖ Афғонистон – 429,4 минг нафар; ➖ Туркманистон – 341,4 минг нафар; ➖ Хитой – 250,5 минг нафар; ➖ Туркия – 161,9 минг нафар; ➖ Ҳиндистон – 73,4 минг нафар; ➖ Корея Республикаси – 44,1 минг нафар.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Хитой автоэкспортида янги қоидалар — Ўзбекистон бозорига таъсир қилади
2026 йилдан Хитой автомобиль экспорт қоидаларини кескин ўзгартиради. Энди фақат 180 кундан кам рўйхатда турган авто “янги” ҳисобланади ва экспорт фақат ишлаб чиқарувчининг расмий рухсати билан амалга оширилади. Бу қарор арзон, деярли янги, аммо кафолатсиз автомобиллар экспортини чеклашга қаратилган. Натижада ҳужжатлаштириш мураккаблашади, етказиб бериш узаяди ва нархлар ошиши мумкин. Мутахассислар 2026 йилдан Ўзбекистонга Хитой автоимпорти қисқариши эҳтимолини истисно қилмаяпти.
 Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Полша нобиометрик паспортга эга россияликларни мамлакатга киритмaйди
Еврокомиссия расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Полша Россиянинг биометрик чипга эга бўлмаган хорижий паспортларини тан олишни тўхтатади. Бундай паспортга эга россияликлар Полшага киритилмайди. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб Полша биометрик чипсиз дипломатик ва хизмат паспортларини ҳам тан олмайди. 2025 йилга келиб, бир неча Европа давлатлари биометрик чипсиз паспортга эга россияликларни ўз ҳудудига киритишни тўхтатган, айрим ҳолларда яшаш рухсатномасига эгалар учун истиснолар мавжуд. Бу давлатлар қаторига Литва, Латвия, Эстония, Франсия, Чехия, Дания ва Исландия киради. 2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу рўйхатга Руминия ва Германия ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Россиядан келаётган машинадан катта миқдорда наркотик топилди
“Навоий” чегара божхона постида Қозоғистон орқали Россиядан келаётган автомашина текширилиб, ундан 2 кг 300 грамм мефедрон синтетик наркотик моддаси аниқланди. Наркотик автоэҳтиёт қисм — узатмалар қутиси ичига яширилган бўлган. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилди. Машинани бошқарган фуқаро ва наркотикни қабул қилиб олган шахс қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан контрабанда ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
❗️Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллайди. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистонда фирибгарликнинг янги усули пайдо бўлди
Фирибгарлар номаълум рақам қўнғироқ қилиб, жим туради ва сизнинг «алло» ёки «ҳа» деб жавоб беришингизни кутади. Шу қисқа овоз ёзиб олинади. Кейин бу овоз сунъий интеллект ёрдамида кўчирилиб, яқинларингизга қўнғироқ қилиш ёки биометрик хизматларда сизнинг номингиздан фойдаланиш учун ишлатилиши мумкин. Фирибгарлар шундай йўл билан пул сўрашади ёки шахсингизни сохта овоз билан “тасдиқлашга” уринишади. Нима қилиш керак? Номаълум рақамга «ҳа», «алло» деманг; Қўнғироқ жим бўлса — узиб қўйинг. Овоз орқали пул сўрашса, албатта қайта текширинг.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Депутатларнинг сири очилди: улар қонундан ташқари 41 трлн сўм харажатни "яширинча" тасдиқлаган Энг қизиғи, бу масала Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, аммо йиғилиш жонли эфирсиз, жамоатчилик ва ОАВ назоратидан четда ўтган.
Маълум бўлишича, давлат органлари ва ташкилотларининг 2025 йил учун харажатлари амалда қонунда белгиланган меъёрдан қарийб 41 трлн сўмга (14,5 фоиз) ошиб кетган. Энг жиддий жиҳати — бу маблағлар аввал сарфланиб, кейин эса постфактум, яъни орқага қараб қонунга киритиб қўйилган. Бу масала Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, аммо йиғилиш жонли эфирсиз, жамоатчилик ва ОАВ назоратидан четда ўтган. Натижада миллиардлаб сўмлик қонундан ташқари харажатлар депутатлар томонидан деярли яширин тарзда легаллаштирилган. Бундай амалиёт парламент назорати, бюджет интизоми ва очиқлик принципларига жиддий путур етказади. Чунки бундай ҳолат жавобгарликни сусайтиради ва келгусида ҳам қонундан ташқари сарф-харажатлар учун хавфли прецедент яратади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Тайванда 6,1 балли зилзила юз берди
Reuters хабарига кўра, зилзиланинг эпицентри денгиз тубининг 11,7 км чуқурлигида жойлашган. Қайд этилишича, ҳозирча жабрланувчилар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
6,1 2.mp41.21 MB
6,1 1.mp46.27 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда автобусда йўловчига тегажоғлик қилган эркак 3 суткага қамалди
Иш ҳужжатларига кўра, воқеа 17 декабрь куни 99-сонли автобусда содир бўлган. Қашқадарё вилоятида туғилган 51 ёшли эркак йўловчининг орқасидан ушлаб, унга нисбатан жинсий ҳаракатлар содир этган. Суд мажлисида айбланувчи айбига иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирди ва енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Суд эркакни МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Воқеа пойтахтнинг Яккасарой туманида содир бўлган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тадбиркорларнинг 1,5 млрд сўмлик жарималар бекор қилинди
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида автомобиль транспортида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга нисбатан қўлланилган 1,5 миллиард сўмдан ортиқ молиявий жарималар бекор қилинди. Аниқланишича, назорат органлари томонидан автотранспорт воситасининг лицензия варақасисиз ҳаракатланиши лицензиясиз фаолият сифатида нотўғри баҳоланган. Ваколатли идораларга киритилган тақдимнома асосида 10 дан ортиқ иш қайта кўриб чиқилиб, тадбиркорлар ҳуқуқлари тикланди. Шунингдек, бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги учун қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
00:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Пойтахтда “Қорбоболар паради” — Янги йил шодиёнаси бошланмоқда!
Янги йил шукуҳи кезаётган айни кунларда Миллий гвардия ҳарбий оркестр жамоалари томонидан пойтахтимиз бўйлаб 26 декабрь куни анъанавий “Қорбоболар паради” ташкил этилади. Қорбобо кийимидаги оркестр жамоалари қуйидаги йўналишлар бўйлаб жонли мусиқий чиқишлар билан ҳаракатланади: 19:00 — Амир Темур хиёбонидан Марказий Янги йил арчаси томон, сайлгоҳ бўйлаб; 20:30 — “Magic City” мажмуасида асосий кириш жойидан Янги йил арчаси йўналиши бўйлаб; 21:30 — “Tashkent City Mall”дан “Tashkent City” сайлгоҳи ҳудудидаги Янги йил арчаси томон. Ёрқин таассуротлар, байрамона кайфият ва жонли мусиқага бой ушбу томошани ўтказиб юборманг!
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
3.61 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тожикистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси отишмада қурбонлар борлигини айтмоқда. Хусусан, Тожикистон томондан икки офицер ҳалок бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, бир нафар тожик аскари ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Афғонистон томони эса беш нафар контрабанда аъзосининг ҳалок бўлганини, бири эса қўлга олинганини айтмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
00:12
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Тошкент заправкаларида автобуслар турнақатор навбатда туришга мажбур бўлмоқда
“Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, бунга пойтахтда автобусларни сиқилган табиий газ билан таъминлайдиган заправкалар сони 33 тадан 11 тагача қисқартирилгани сабаб бўлди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
zapravka navbat.mp41.42 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Лотерея ўрнига малака: АҚШ ишчи визасини бериш тартибини ўзгартирмоқда
АҚШ маъмурияти H-1B ишчи визаларини беришда тасодифий лотерея тизимидан воз кечиб, асосий эътиборни номзодларнинг профессионал маҳорати ҳамда таклиф этилаётган иш ҳақи миқдорига қаратишни режалаштирмоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Якутияда ҳарорат −56° гача тушди
Бу айни пайтда Ер юзидаги энг паст кўрсаткич. Mаълумотларга кўра, Тикси қишлоғида аҳоли уч кундан бери аномал совуқга қарши курашмоқда — кучли бўрон сабаб мактаблар ва болалар боғчалари ёпилган. Яқин кунларда синоптиклар ҳарорат −60° гача тушишини прогноз қилмоқда — қор уйларнинг кириш эшикларини ҳам кўмиб қўймоқда. Одамлар ўзининг кўп қаватли уйларидан чиқолмай қолишган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
2025-12-24 17.05.14.mp43.11 MB
2025-12-24 17.05.02.mp44.81 MB
2025-12-24 17.05.06.mp45.57 MB
2025-12-24 17.07.17.mp44.62 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ижтимоий хавфли аҳволда бўлган болалар кўчада қолмайди Улар учун махсус имтиёз ва квоталар жорий этилмоқда.
Кўпинча оғир вазиятдаги болалар жамиятдан ажралиб қолади. Янги стратегия айнан шундай болаларни ҳаётга қайтаришга ёрдам беради. Нималар ўзгаради? Таълимда имтиёз: ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар учун коллеж ва техникумларга киришда 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади. Улар имтиҳонсиз, йўлланма асосида қабул қилинади. «Меҳрли оила» хизмати: фарзанди билан тил топиша олмаётган ота-оналар учун «оилавий терапия» ва психологик хизматлар бепул кўрсатилади. Платформа: 2026 йил 1 апрелга қадар хавф остидаги болалар ва зўравонликка мойил шахслар ҳақида ягона электрон база ишга тушади. Бу ўзгаришлар жамиятга аниқ сигнал бермоқда: болалик — дахлсиз ҳудуд. Эндиликда «оилавий иш» ёки «тарбия услуби» деган важлар билан зўравонликни оқлаб бўлмайди. Ҳар бир бола давлатнинг қатъий ҳимоясида бўлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Эпштейн иши”га доир файллар орасидан Трамп бир аёлни зўрлагани ҳақидаги маълумот топилди
"Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар орасида 2020 йилда ФҚБга қилинган қўнғироқнинг стенограммаси аниқланган. Исми сир тутилган гувоҳ зўрлаш ҳолати ҳақида хабар берган ва унда Доналд Трампни айблаган", дея ёзмоқда The Insider нашри. Маълумотларга кўра, 2000 йил январида ўша аёл вафот этган. Унинг бошида жиддий жароҳатлар аниқланган бўлиб, жасад топилган жойни кўздан кечирган полиция ходимлари бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини истисно этишини айтишган. Шунга қарамай, суд-тиббий экспертиза хулосасида айнан ўз жонига қасд қилган деган қарор чиқарилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Россияда бир нечта портлашлардан сўнг кема ёниб кетди
Кема “Борская судоремонт компанияси”га тегишли бўлган. Ҳодиса юзасидан расмий идоралар ҳозирча изоҳ бермаган, воқеа сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Яна бир Россия кемаси Жанубий Кореянинг Пусан портида ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган. Жанубий Корея расмийлари ҳодиса бўйича терговни бошлаган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
21.mp41.04 MB
22.mp42.85 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди
"Ал Насср"нинг 40 ёшли ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Нужума курортидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди. Португалияликнинг янги кўчмас мулки жойлашган Қизил денгиздаги орол Саудия Арабистонининг материк қисмидан 20 км дан ортиқ масофада жойлашган. Оролга фақат сув транспорти орқали етиб бориш мумкин. Португалиялик харидни ушбу жой билан чуқур боғлиқлик ҳис қилгани билан изоҳлади. "Биринчи ташрифданоқ Жоржина ва мен ушбу орол ҳамда ҳайратланарли табиий гўзаллик билан чуқур боғлиқликни ҳис қилдик. Бу биз хотиржамлик ва ҳаловат топадиган жой", – деди Роналду.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугун Республикамизнинг айрим туманларида қор ёғади
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.   Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Показати все...